Бу трансфернинг тақдири “Сити”га боғлиқ

"Барселона" бош мураббийи Хави "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг каталонияликлар сафига ўтиш имкониятини баҳолади.

“Бернарду Силвани ёқтирмайдиганлар борми? Де Брюйне ёки Холандничи? Бернарду - "Сити"нинг асосий ўйинчиси. У ўз жамоаси учун жуда муҳим футболчи.

Мен унинг ўйинларини яхши кўраман, чунки унга ўхшаган футболчилар жуда кам. Лекин ҳаммаси “Манчестер Сити”га боғлиқ”, - дея Хавининг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Аввалроқ Бернарду Силва "Барселона" билан шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.

28 ёшли португалиялик ўтган мавсум "Ман Сити"нинг барча турнирлар доирасидаги 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!