
Бу йигитни тўхтатиб бўлмаяпти!
Бугун Таиланднинг Бангкок шаҳрида "ONE Fight Night 30" турнири бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, оқшомда ўзбекистонлик 21 ёшли ММА устаси Санжар Зокиров ўзининг 15-жангини ўтказди. "Торнадо"га бугунги баҳсда Жанубий Африка Республикаси вакили Боканг Масуньяне рақиблик қилди.
Шиддатли кечган жангда Зокиров рейтингда ўзидан юқорида турган рақибини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратиб, фаолиятидаги 15-ғалабаси нишонлади. Санжар ҳисобида на дуранг, на мағлубият бор.
Фикрлар