"Бу ёлғон эмас, улар билан кўришдим, гаплашдим, аммо менга тўғри келмади" - "Насаф"ни тарк этган дарвозабон ҳақида

Яқинда “Насаф” айрим ўйинчиларни ижарага берганини эълон қилди ва яна айрим билан хайрлашилди. Клубдан кетган футболчилар орасида иқтидорли посбон Азамат Соибов ҳам бор эди.

Буни қарангки, Тожикистонда йиғин ўтказаётган “Андижон”нинг “Равшан” клубига қарши ўртоқлик ўйини чоғида Соибовни учратиб қолдик. Табиийки, унга бир қатор саволлар билан юзландик.

- Азамат, сизни Тожикистонда, “Равшан” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйинда учратаман, деб ўйламагандим. Аввало, шу ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

- Ҳа, “Андижон”ни ўйинини кўргани бордим. Кейин бу ерда бир-иккита ишларим бор эди.

азамат43

- Эшитишимча, “Хўжанд”дан сизга қизиқиш бўлган экан, бу борада нима деган бўлардингиз?

- Бу нарса ёлғон эмас, ҳақиқатан қизиқишди. Тожикистонга шу масалани гаплашгани боргандим. Улар билан кўришдим, гаплашдим. Аммо менга тўғри келмади. Натижада уйга қайтяпман.

- Тушунарли. Биз биламизки, сиз бунгача асосан “Насаф” шарафини ҳимоя қилиб келгансиз. Лекин яқинда клуб билан хайрлашдингиз. Нима учун?

- Хайрлашганимни сабаблари бор. Лекин айтилмайдиган гаплар ҳам бор-да. Тўғри, “Насаф”даги иккала дарвозабон ҳам терма жамоа посбонлари, лекин мен ҳам улардан қолишмайман. Аммо менга ишонч билдиришмади. Шу боис шартнома буздим ва кетдим. Бу ерда 4,5 йил юрдим. “Насаф”даги футболчилар жуда яхши савияда. У ерда мураббийдан ташқари таркиб ҳам зўр жамланган.

азамат

- Режаларингиз қандай? Вариантлар ва музокаралар давом этяптими?

- Музокаралар кўплаб клублар билан бўлди. Келишолмадик. Ҳозирча вариантлар йўқ.

- Балки омадингизни хорижда синаб кўрарсиз...

- Балки. Четдан ҳам вариантлар суриштиришни бошлаганмиз. Ҳаммаси Худодан, кўрамиз. Пешонага ёзилгани бўлади.

азамат3

- “Насаф”дан кетишингиз фаолиятингизда янги босқич бошланиши билдирадими?

- Ҳа, билдиради. Битта жойда 4-5 йил қотиб қолгандан сўнг бошқа жойда нима гап-сўзлигини билмайсиз. Шунинг учун аста-секин ритмга қараб мослашиб бораверасиз. Шу ёшимгача кўп жойларда бўлганман. Лекин мен жой танламаганман. Кетсам ҳам биров билан урушмасдан, гап талашмасдан ҳаммани рози қилиб кетаман. Худо хоҳласа, бирор жойдан насиб чиқиб қолар.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
17/07/2023 19:23
Бу дарвозабонимиз бирор бир уйинда насафни асосий дарвозабони булиб тушганми ёки бирор бир ёш тоифасида терма жамоамиз сафида уйнаганми?