Буффон бу таклифга рози бўладими?

Айни дамда "Ювентус" мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган собиқ ҳимоячи Андреа Барцальи туринликлар посбони Жанлуижи Буффонга фаолиятини якунлаб, мураббий бўлишга кўндирмоқчи.

“Мен Буффон билан фаолиятини якунлаб, мураббий бўлиши масаласида гаплашаман. Лекин, тўғрисини айтсам, у ҳозир жуда яхши формада”, - дейди Барцальи.

Таъкидлаш керакки, Буффон ҳозир 42 ёшда. Бироқ, у яна бир мавсум профессионал футболда тўп сурмоқчи. У жорий мавсум “Юве” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 9 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!