Буффон: Ҳар ой қарорим ҳақида ўйлаб кўраман

"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон "Торино"га қарши ўйиндаги иштироки билан А Серияда майдонга тушиш бўйича Дель Пьеронинг натижасини янгилади. Ўйиндан сўнг, италиялик дарвозабон рекорд забт этилиши ва фаолияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Дель Пьеро рекорди асосий мақсадим бўлмаган. Бундай нарсаларга эътибор қаратиб ўтирмайман, чунки икки йил олдин фаолиятимни деярли якунлаган эдим. Кейин ПСЖдан таклиф бўлди ва яна майдонда қолишга қарор қилдим.

Ёшим 43 да, аммо ҳамон "Ювендус"да тўп суряпман, 40 ёшимдан буён ҳар ой фаолиятимни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилишни бошладим", - дейди Буффон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!