Буффон Мальдинининг рекордини янгилади

"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон Италия А Сериясининг 6-туридан ўрин олган СПАЛга қарши ўйинни асосий таркибда бошлади.

41 ёшли дарвозабон италиялик футболчилар орасида, клуб миқёсида майдонга тушиш борасида "Милан"нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдинининг рекордини янгилади.

Буффон учун СПАЛга қарши ўйин мавсумдаги иккинчиси ва фаолиятидаги клуб миқёсида 903-баҳс бўлди.

Эслатиб ўтамиз, дарвозабон туринликлардан ташқари, "Парма" ва ПСЖ сафида ҳам майдонга тушган. Мальдини эса бутун фаолиятини "Милан"да ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!