Буффон нега “Барса” таклифини рад этди?

“Ювентус”даги фаолиятини якунлашини эълон қилган Жанлуижи  Буффон яна бир суперклуб – “Барселона”дан таклиф олган эди.

Бироқ, 43 ёшли футболчи каталонияликларни “Барселона”га ўтмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Гап шундаки, “Барселона” бугунги кунда захира дарвозабони қидирмоқда ва Буффонни айнан иккинчи рақамли посбон сифатида чорлаган эди.

Жанлуижи фаолиятининг охириги йилида ҳам асосий  посбон сифатида ўйнамоқчи ва унга мана шу имкониятни берадиган жамоа қидирмоқда.

Буффон 2001 йилдан бери “Ювентус” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўшанда у 52,8 миллион евро эвазига “Парма”дан трансфер қилинган эди. Орада бир мавсум ПСЖда ўйнаганидан кейин 2019 йилда яна Туринга қайтиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!