Буффон рози бўлди

“Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтиришга рози бўлди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, 42 ёшли посбоннинг амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Буффон клуб президенти Андреа Аньелли билан худди эски шартнома бандлари сақланган ҳолда келишувни узайтириш бўйича гаплашиб олган. Коронавирус пандемияси эса шартнома имзоланишини кечиктирмоқда.

Буффон жорий мавсум “Ювентус” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 9 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!