Буффон яна бир рекорд соҳибига айланиши мумкин

Жанлуижи Буффон Италия Кубогини энг кўп қўлга киритган футболчиларлар қаторига кириши мумкин.

17 июнь куни Италия Кубоги финалида туринликлар "Наполи" билан баҳс олиб боради. Агар "Юве" ушбу унвонни қўлга кирита олса, бу фахрий футболчи учун мамлакат Кубоги финалидаги олтинчи ғалаба бўлади ва Буффон Роберто Манчинининг рекордини такрорлашга муваффақ бўлади.

42 ёшли дарвозабон Италия Кубогини тўрт маротаба "Ювентус" билан, бир маротаба "Парма" билан қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!