Бугун А Серияда ҳам пойтахт дербиси ёхуд
Ads

Бугун шунингдек Италия А Сериясида ҳам шаҳар дербиси бўлиб ўтади. Аниқроғи, 7-тур доирасида мухлислар “Рома” ҳамда “Лацио” жамоалари ўртасидаги Рим дербисининг гувоҳи бўлишлари мумкин.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

Ушбу жамоалар тарихда ўзаро 170 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 64тасида “Рома”, 45тасида эса “Лацио”нинг қўли баланд келган. Қолган 61та баҳс эса дуранг билан якунланган.

Рим грандларининг ўзаро баҳсида энг йирик ғалаба “Рома”га тегишли – 5:0.

Ўтган мавсум “Рома” дастлабки ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, жавоб баҳси 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланган.

“Лацио” “Рома”га қарши ўтказилган сўнгги 11та дербининг фақат 1тасида ғалаба қозона олган ҳолос.

“Рома” чемпионатнинг ўтган 6та туридан сўнг 8 очко билан 10-ўринда бормоқда. “Лацио” ҳисобида эса 12 очко бор ва улар айни дамда 4-ўринни эгаллаб туришибди.

"Рома" – "Лацио"

Стадион: "Олимпико"

Бошланиш вақти: 18:00

Бош ҳакам: Жанлука Рокки

Тахминий таркиблар:

"Рома": Ольсен, Флоренци, Маркано, Фацио, Коларов, Де Росси, Н'Зонзи, Ундер, Эль-Шаарави, Пасторе, Ундер, Джеко

"Лацио": Стракоша, Ачерби, Уоллас, Баштуш, Марушич, Лукас, Пароло, Лулич, Милинкович-Савич, Альберто.