Бугун Австралия - Ўзбекистон баҳсидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтади. Катанецга ким ҳамроҳлик қилади?
Эртага Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтади. Ушбу учрашув олдидан бугун матбуот анжумани ташкил этилади.
Унда соат 14:30дан бошлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчимиз Одилжон Ҳамробеков иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз айни дамда 4 очко жамғарган ҳолда "В" гуруҳида иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар