Бугун Coca Cola Суперлигасида мағлубият нималигини билмай келаётган ва икки ўйиннинг бирида мағлуб бўлаётган жамоалар баҳси кузатилади

Бугундан Coca Cola Суперлигаси яна қайтадан рестарт олади. Биринчи давранинг навбатдаги 4 тури марказлашган тартибда ўтказилади. Шу боис жамоалар нейтрал стадионларда ўйнайди. Бугун “Локомотив” “Бунёдкор” стадионида AГМКга қарши баҳс олиб боради. "Локомотив" клуби матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Турнир жадвалида AГМК 21 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Тўплар фарқи 13-6. “Локо” эса 12 очко тўплаб 8-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар фарқи 11-12.

AГМК ҳозирча, Суперлигада ютқазмаган ягона клуб. Жамоа ҳисобида 6та ғалаба ва 3 мағлубият бор. “Локомотив” 9та ўйиннинг 4тасида ғалабага эришиб, беш бор мағлуб бўлди.

Бунгача кетма-кет учта турни уйда ўтказган “темирйўлчилар” шундан иккитасида зафар қучиб бир бор мағлуб бўлишди. “Локо” “Қизилқум” ва “Сурхон”дан устун келиб, кутилмаганда, “Машъал”га кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

AГМК эса қаторасига 6та беллашувда ғалаба қозониб, охирги ўйинида дуранг ўйнади. Олмалиқликлар Тошкентда “Пахтакор” билан 2:2 ҳисобини қайд этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!