Бугун Достон Рўзиев, Севинч Муродова ва Муҳайё Ахматова баҳсларга киришади
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри уч кун давомида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.
"Hungary Grand Slam 2026" турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг олти нафар вакили ҳам татамига чиқади. Бугун мусобақанинг илк куни улардан уч нафари — Достон Рўзиев, Севинч Муродова ва Муҳайё Ахматова баҳсларга киришади.
Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари:
-60 кг: Достон Рўзиев — Леонардо Баррос (Ангола)
-73 кг: Элбек Тожиев — Ессет Куанов (Қозоғистон)
-81 кг: Муроджон Йўлдошев — Магамед Борчашвилли (Австрия)
Қизлар
-48 кг: Севинч Муродова — Тара Бабулфатҳ (Швеция)
-52 кг: Муҳайё Ахматова — Тай Ту Нгуен (Ветнам)
-78 кг: Маржона Кўчимова — Николетт Саги (Венгрия)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар