Бугун ЕЧЛда марказий баҳс "Энфилд"да бўлади

Бугун Европада клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа – Чемпионлар лигасининг янги мавсум карвони йўлга чиқади. Мухлислар эса илк турданоқ гранд жамоалар тўқнашувига гувоҳ бўлишлари мумкин. “Ливерпуль” – ПСЖ баҳси ҳам шулар жумласидандир.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Ливерпуль” ва ПСЖ жамоалари тарихда фақат бир марта тўқнаш келишган. Ушбу учрашув бундан 21 йил муқаддам Кубок эгалари кубоги ярим финали доирасида ўтказилган. Ўшанда икки ўйин натижасига кўра парижликлар ғалаба қозонишган.

- Ҳар иккала жамоа ҳам ўз миллий чемпионатларида бу мавсум ўтган 5та турнинг барчасида ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этди.

- “Ливерпуль” 12та ўйиндан буён ўз майдонида мағлуб бўлмаяпти. Улар сўнгги бор жорий йилнинг 21 январида мағлубиятга учрашган.

- ПСЖ кетма-кет 6та ўйиндан буён ҳар бир учрашувда рақиблари дарвозасига камида 3та гол урмоқда.

- Учрашувнинг яна бир эътиборли жиҳати “Ливерпуль” ва ПСЖ бош мураббийларининг сўнгги иш жойлари Дортмунднинг “Боруссия” клуби бўлган эди.

"Ливерпуль" – ПСЖ

Стадион: "Энфилд" (Ливерпуль, Англия)

Бошланиш вақти: 00:00

Бош ҳакам: Жюнейт Чакир (Туркия)

Тахминий таркиблар:

"Ливерпуль": Алиссон – Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Милнер, Хендерсон, Вейналдум, Салоҳ, Мане, Фирмино.

ПСЖ: Ареоля – Менье, Тиаго Силва, Кимпембе, Бернат, Рабио, Маркиньос, Де Мария, Неймар, Кавани, Мбаппе.

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!