Бугун
Ads

Айни кунларда пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” муз саройи хоккей бўйича болалар ўртасидаги халқаро мусобақага мезбонлик қилмоқда. Бугун ушбу турнирда барча ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

2 кун бўлиб ўтган саралаш беллашувларидан кейин турнир ғолиблиги учун “Бинокор” ҳамда Латвиянинг “Рига” жамоалари тўқнаш келади. Айнан мана шу икки жамоа саралаш баҳсларида энг яхши натижани қайд этишди. “Ташкент сити”, Қирғистоннинг “Алға” ва Қозоғистоннинг “Қайсар” жамоалари эса учинчи ўрин учун баҳс олиб боришади. Бронза медали эгалари ўзаро беллашувлар ўтказилгач, очколар сонига қараб аниқланади.

Манба: МОҚ