Бугун Ислом Кенжабоевни ўз сафига қўшиб олган

Бугун Жанубий Корея К-Лигаси 1-туридан ўрин олган яна бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади. Кун дастуридан легионерларимиз тўп тепаётган икки клуб дуэли ҳам ўрин олган. 

Жамшид Искандеров ҳаракат қилаётган "Соннам" клуби ўз уйида "Чеджу Юнайтед"ни қабул қилади. Меҳмонлар яқиндагина Ислом Кенжабоев трансферини амалга оширганидан хабардорсиз. 

Ўйин Тошкент вақти билан 12:30 да старт олиши режалаштирилган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)