Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали бўлади
Бугун БААдаги мусобақа ўз якунига етади.
Хабарингиз бор бир неча кун давомида Бирлашган Араб Амирликлари яшил майдонларида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учрашувлари бўлиб ўтди. Бугун ушбу мусобақанинг 3-ўрни учун ва ҳал қилувчи финал баҳслари бўлиб ўтади.
Дастлаб Тошкент вақти билан соат 18:30да ярим финалларда мағлуб бўлган “Кашима Антлерс” (Япония) ва “Ривер Плейт” (Аргентина) ўзаро куч синашади. Соат 21:30дан бошлаб мухлислар “Реал Мадрид” (Испания) ҳамда “Ал-Айн” (БАА) клублари ўртасидаги финал учрашувини томоша қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала учрашув ҳам “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар