Бугун Ливерпулда чемпионлик паради бўлиб ўтади
Ads

Бугун, яъни 2 июнь куни “Ливерпуль” ўзининг Чемпионлар лигасида ғолиб бўлгани муносабати билан чемпионлик парадини ташкил этади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Байрамона парад Тошкент вақти билан соат 20:00да Аллертон Мэйздан бошланади.

Эътиборлиси, “Ливерпуль” ЕЧЛда энг кўп ғалаба қозонган жамоалар рўйхатида “Бавария” (5) ҳамда “Барселона”ни (5) ортда қолдирди ва 3-ўринга кўтарилиб олди.

Айни дамда “Ливерпул”дан юқорида “Милан” (7) ва “Реал” Мадрид (13) клублари жой олган.