Бугун Мбаппе "Парк де Пренс"даги сўнгги учрашувини ўтказади
Бугун Франция чемпионати 33-туридан ўрин олган ПСЖ - "Тулуза" баҳси бўлиб ўтади. Ушбу беллашув Килиан Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги уй учрашуви бўлади.
25 ёшли футболчи жорий мавсум якунида парижликлар жамоасини тарк этишини маълум қилганди. Килианнинг янги жамоаси Мадриднинг "Реал" клуби бўлиши кутилмоқда. Томонлар беш йиллик узоқ муддатли шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Тулуза" учрашуви соат 00:00да бошланади. Лига 1нинг жорий мавсумида Мбаппе 28 ўйин ўтказиб, 26 гол ва 7 голга ассистентлик қилди.
Фикрлар