Асосий мазмунга ўтиш
Бугун ОЧЛ ғолиби аниқ бўлади

Бугун ОЧЛ ғолиби аниқ бўлади

Бугун Марказий ва Ғарбий Осиё вақти билан кундузи ОЧЛ финал жавоб ўйини "Урава Ред Даймондс" ва "Ал-Ҳилол" ўртасида бўлиб ўтади. Бир ҳафта аввал Ар-Риёдда ўтказилган биринчи ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.

Финал баҳсида нафақат кубок ва 4 миллион доллар, балки иккита йўлланма – келаси мавсумда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Чемпионлар лигаси ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан 14:00да старт олади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ