Бугун
Ads

Бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич иккинчи тур учрашувларига старт берилади.

Жумладан, сўнгги пайтларда қониқарсиз натижалар қайд этиб мухлисларининг кескин эътирозларига сабаб бўлаётган “Манчестер Юнайтед” Ла Лигада аста-секин ўзига кела бошлаётган “Валенсия”ни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Валенсия” Чемпионлар лигасининг сўнгги 4та баҳсидан буён рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти.

- Манкуанликлар “кўршапалаклар”га қарши ўтказилган сўнгги 8та ўйиндан буён ғалаба қозона олишмаяпти.

- “Валенсия” Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган сўнгги 3та ўйиндан буён ўз дарвозасидан камида 2та тўп ўтказиб юбормоқда.

- МЮ айни дамда премьер-лигада 10-ўринда бормоқда, "Валенсия" эса Ла Лигада 14-поғонани эгаллаб турибди.

"Манчестер Юнайтед" - "Валенсия"

Стадион: "Олд Траффорд" (Манчестер, Англия)

Бошланиш вақти: 00:00

Бошланиш вақти: Славко Винчич (Словения)

Тахминий таркиблар:

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа - Шоу, Линделоф, Смоллинг, Валенсия - Фред, Феллайни, Погба - Санчес, Лукаку, Лингард

"Валенсия": Асенхо - Хауме, Руис, Альваро, Гаспар - Лайюн, Мори, Тригерос, Форналс - Морено, Бакка