
Бугун олий лигада Равшан Эрматов бошқарадиган ўйинни “Спорт” тв жонли эфирда намойиш этади
Бугундан олий лигада навбатдаги тур ўйинларига старт берилади. 8 ноябрь санасидан 4 учрашув ўрин олган. Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз уйида “Сўғдиёна”ни қабул қилади. Мазкур беллашувни Равшан Эрматов бошқариб боради.
Ушбу баҳс 17:00га старт олади. “Спорт” телеканали ушбу беллашувни жонли эфирда намойиш этишни режалаштирган.
Қуйида бугун бўлиб ўтадиган беллашувлар ва уларнинг бошланиш вақтлари билан танишишингиз мумкин:
15:00. “Динамо” – “Нефтчи”
16:00. “Машъал” – “Қизилқум”
16:30. “Локомотив” – “Бухоро”
17:00. “Навбаҳор” – “Сўғдиёна”
Фикрлар