Бугун ўзбек ўғлони Россияда рингга кўтарилади!
Ahmadbek Eshmatov
"RCC Boxing Promoutions" томонидан бокс кечаси ташкил этилади.
Ўзбекистон вақти билан соат 17:00 да Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс оқшоми старт олади.
Эътиборлиси, "RCC Boxing Promoutions" томонидан ташкил этиладиган ушбу кечада ҳамюртимиз Нодирбек Сойибов ҳам иштирок этиб, тожикистонлик Баходур Усмоновга қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Нодирбек проф боксда бугунга қадар 9 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 8 тасида муддатдан аввал ғалаба қозонган.

Изоҳлар (0)