Бугун "Пахтакор" Қозоғистонда "Қайрат" билан ҳисоб-китоб қилади! (Фото)

Бугун "Пахтакор" жамоаси Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказади. Унда "шерлар"га "Қайрат" клуби қаршилик кўрсатади. 

Учрашув 19:00 да старт олади. Беллашувни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин!

Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар иштирокидаги Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё дербисида "Пахтакор" 4:3 ҳисобида зафар қучганди. 

пахқай

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!