
Бугун “Қизилқум” - “Сурхон” учрашувини "Спорт" ТВда, “Насаф” - “Қўқон-1912” баҳсини эса SPORTS.uz'да кўрамиз
Аввал хабар берганимиздек бугун Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган яна 2та учрашув бўлиб ўтади.
Соат 20:00дан бошлаб “Насаф” ва “Қўқон-1912” жамоалари баҳси бошланади. Худди шу вақтда эса Навоийда “Қизилқум” ҳамда “Сурхон” тўқнашувига ҳам старт берилади. “Спорт” телеканали эса Навоийдаги ўйинни жонли эфирда намойиш этишни режалаштирган.
Кўп сонли мухлисларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда SPORTS.uz сайти Қаршидаги ўйинни жонли кўрсатади.
Фикрлар