Бугун “Қўқон-1912” “Насаф” билан ўйнайди

 

Бугун Ўзбекистон Кубоги-2017 чорак финалининг жавоб учрашувида “Қўқон-1912” ва “Насаф” жамоалари ўзаро куч синашади. Учрашув Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон Кубоги. Чорак финали жавоб учрашуви

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Насаф» (Карши)

28.07.2017. Қўқон ш. “Марказий” стадион. 18:00

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент)

Захира ҳаками: Акмалжон Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент).

Бу учрашув шубҳасиз қизиқарли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтади. Бундай дейишимизга етарли асослар бор.

Биринчидан “Насаф” кубок баҳсининг бу босқичидаги дастлабки баҳс натижасига кўра, устунликка эга. Аммо қаршиликлар бу натижани унутган ҳолда майдонга тушишади. Зеро, жамоа бу ўйинга астойдил тайёргарлик кўрди. Шунингдек давралар оралиғида “аждарлар” таркибига қўшилган янги футболчиларнинг бугунги ўйинда қандай ҳаракат қилишлари ҳам ишқибозлар учун қизиқ.

“Қўқон-1912” бугун ўз мухлислари қаршисида тўп тепади. Бу уларга кичик устунлик бериши турган гап. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ҳам бу имкониятдан фойдаланиш учун ҳаракат қилишади. Шунингдек, қўқонликлар сафига янги қўшилган футболчиларнинг ҳолати ва ўйини ҳам мухлисларда катта қизиқиш ўйғотиши турган гап.

Хуллас, бугунги кубок баҳсининг энг қизиқарли учрашуви бўлишига бундан ташқари ҳам сабаблар етарлича. Юртимиз футболи ишқибозлари ўзимизни футболни ҳам соғиниб қолишди. Мана ҳаяжонли онлар яна давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!