Бугун Равшан Эрматов финалда ҳакамлик қилади

“Бунёдкор” академияси майдонларида “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг Республика босқичи якунланиб, финалчилар аниқланди.

Илк бора ташкил этилган “Чарм тўп-2019” анъанавий турнирининг ҳал қилувчи беллашувида Навоий вилоятининг “Келачи” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Иқбол” жамоалари ўзаро беллашади. Финални эса ФИФА рефериси ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошқаради. Ўйин бугун соат 18:00да “Миллий” стадионда ўтказилади.

Маълумот ўрнида, финал ўйини олдидан мухлислар театрлаштирилган саҳна кўринишлари ҳамда ўйиндан сўнг ўзбек эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастуридан баҳраманд бўлишади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!