Бугун

"Реал" ҳамон "Боруссия Д" ҳужумчиси Эрлинг Холандни кузатишда давом этмоқда.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, “қироллик клуби” скаутлари бугун Бундеслиганинг 26-туридан ўрин олган “Боруссия Д” - “Шальке” учрашувида 19 ёшли норвегиялик футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатиб боради.

Холанд дортмундликлар сафига жорий йилнинг январида келиб қўшилган эди. У ўтган вақт ичида 11 та ўйинда рақиблари дарвозасига 12 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)