Бугун Сергей Фомин

Бир қатор халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этаётган ҳамюртимиз Сергей Фомин Париж шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтадиган Франция очиқ чемпионатида иштирок этади.

У "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасининг асосий тўр баҳслари дастлабки босқичида япониялик Шинтаро Мочияукига қарши кортга чиқади.

Шунингдек, Сергей чемпионатнинг жуфтлик баҳсларида бельгиялик шериги Гаузер Онклин билан бирга россиялик Алибек Качмазов ва беларуслик Александер Жгировскийни синовдан ўтказади.