Бугун Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланади

Бугун Coca Cola Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу маросим "Бунёдкор" стадионида ўтказилади. 18:15 да старт оладиган қуръа ташлаш жараёни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, Суперлиганинг жорий йилги мавсумида 14 клуб ("Андижон", АГМК, "Бунёдкор", "Локомотив", "Машъал", "Металлург", "Навбаҳор", "Насаф", "Пахтакор", "Сурхон", "Сўғдиёна", "Сурхон", "Турон", "Қизилқум" ва "Қўқон-1912" жамоалари баҳс олиб боради.

Мавсум якунига кўра сўнгги икки ўриндан жой олган клуб Про лигага туширилади. Суперлиганинг 12-ўрнидан жой олган клуб эса Про лиганинг учинчи жамоасига қарши ўтиш ўйинини аввалги йилдаги каби сафарда ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар