Бугун тарихий Жаҳон чемпионати старт олади!
АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионати бугун старт олади.
Турнирнинг илк ўйини мезбон давлатлардан бири — Мексика терма жамоаси иштирокида бўлиб ўтади. Улар Мехикодаги “Эстадио Ацтека” стадионида Жанубий Африка терма жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олди.
Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимизнинг илк учрашуви 18 июнь куни Колумбияга қарши бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олиши режалаштирилган.
- Халқаро - Жаҳон чемпионати
- Гуруҳ босқичи
Мексика
- Julián Quiñones 9'
- Raúl Jiménez 67'
Тугаган
2
:
0
12.06.2026 00:00

Фикрлар