Бугун Тошкентда ўзбекистонлик ММА юлдузлари жанг қилади
Бугун, 19 февраль куни Тошкентда катта ММА кечаси ўтказилади. Яъни, Қозоғистоннинг "Oktagon" ҳамда юртимизнинг "U1 Championship" промоушени ҳамкорлигида жанг кечаси ташкил этилади.
Ушбу оқшомнинг марказий жангида юртимизнинг энг кўзга кўринган ММА вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоев ҳамда бразилиялик Лучиано Контини баҳс юритади.
Шунингдек асосий карддан Авлиёхон Ҳамидов, Азамат Нуфтиллаев каби таниқли ҳамюртларимизнинг жанглари ҳам ўрин олган.
Маълумот учун, жанглар "ЗЎР ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.
Фикрлар