Бугун Тошкентда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади!
Бугун Тошкентдаги "Ҳумо Арена" мажмуасида "Lift Promotions" ҳамда "Matchroom Boxing" ташкилотлари ҳамкорлигида профессионал бокс оқшоми ўтказилади.
Ушбу кечада бир нечта боксчиларимиз проф боксдаги навбатдаги жангларини ўтказишади.
Асосий карддан чемпионимиз Баҳодир Жалолов ва Шахрам Ғиёсовлар иштирокидаги баҳслар ўрин олган. Улардан ташқари, Олимпиада чемпиони Лазизбек Мулложонов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Нурислом Исмоилов, Алохон Абдуллаев каби номдор вакилларимиз ҳам эртага рингга кўтарилади.
Баҳслар 18:00 да бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.



Комментарии