Бугун U-23 Осиё кубоги ғолиби номи аниқланади

  • 24.01.2026 13:19
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Саудия Арабистони яшил майдонлари мезбонлик қилган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари ўзининг якуний қисмига етиб келди. Бугун Ўзбекистонни мусобақадан чиқариб юборган Хитой вакиллари япониялик тенгқурларига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да старт олади.

Кеча мусобақанинг бронза медали учун ўтказилган учрашувда Вьетнам терма жамоаси Жанубий Корея билан баҳс олиб борди. Беллашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб номи аниқланмади. Пенальтилар сериясида  Вьетнам ғолиб бўлиб, мусобақани 3-ўрин билан якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!