Асосий мазмунга ўтиш

Бугун VI Осиё соҳил ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Унда атлетлар соҳил беллашувларига ихтисослашган мусобақаларда куч синашишади

Бугун Хитойнинг Санья шаҳрида Осиё соҳил ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 6-бор ташкил этиладиган бу галги баҳслар 30-апрелга қадар ўтказилиб, унда қитъамизнинг 40 та давлатидан ташриф буюрган атлетлар соҳил беллашувларига ихтисослашган мусобақаларда куч синашишади.

Мазкур Ўйинларда Ўзбекистон делегацияси очиқ денгизда сузиш, соҳил енгил атлетикаси ва соҳил волейболи йўналишларида иштирок этади. Тошкент вақти билан соат 17:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бошланади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ