Бугун Йўлдошев, Эркинов, Раҳмоналиев ва яна бир қатор легионерларимизнинг жамоалари ўйнайди

Бугун бир қатор легионерларимиз жамоаларининг ички чемпионат доирасида ўйинлари бор.

Россия.

Россия премьер-лигасининг 23-тури дорасида Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳаракат қилаётган "Нижний Новгород" сафарда "Динамо" билан баҳс олиб боради. Ушбу ўйин 16:00да старт олади. 

Бундан ташқари ҳимоячимиз Ҳожимат Эркинов ўйнаётган "Торпедо" ўз уйида "Спартак"ни қабул қилади ва бу учрашув старт ҳуштаги 21:00да старт олади.

Шу билан бирга, Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев ҳаракат қиладиган  "Рубин" МФЛнинг 27-тури доирасида "Шинник" билан ўйнайди ва бу ўйин 18:00га мўлжалланган.

Беларусь.

Беларусь олий лигасининг 4-тури доирасида Шаҳзод Убайдуллаевнинг жамоаси "Шахтёр" "Гомел"ни қабул қилади. Бу ўйин Тошкент вақти билан 18:00га мўлжалланган.

Эрон.

Эрон Про-лигасининг 26-турида икки легионер футболчимиз жамоалари бир-бирига қарши ўйнайди. Ҳужумчимиз Шерзод Темиров тўп тепадиган "Пайкон" жамоаси ўз уйида Шароф Муҳитдиновнинг клуби - "Санат Нафт" билан баҳс олиб боради. Бу ўйин ҳуштаги 21:00да чалинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!