Бугунги мағлубиятда менежернинг айби борми ёки йўқ? "Сурхон" мураббийи жавоб берди
Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" учрашуви ниҳоясига етди. Унда номинал меҳмонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувдан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "учар тулпорлар" ёрдамчи мураббийи Карлос Хименеснинг фикрлари билан танишиб чиқинг:
"Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Тактик томондан режалар тузиб чиққандик. Ҳозир аҳволимизни ўйлаб ўтирадиган вақт эмас. Биз бугун битта финални "Динамо"га бой бериб қўйдик.
- Бош мураббий нима сабабдан матбуот анжуманида иштирок этмади?
- Афсуски, изоҳсиз...
- Мураббийлар охирги ўйинларда ғалаба қозонса, менежерни ҳам таъкидлаб ўтишаётганди. Бугунги мағлубиятда менежер Ҳамиджон Актамовнинг қанчалик ҳиссаси бор?
- Актамов бизга кейинги финалга тайёргарлик кўришимиз кераклигини айтди. Сабаби, Суперлигада ҳамон хавфли зонадан чиқиб кетганимиз йўқ.
Ўйинга тактик томонлама яхши тайёрланган эдик. Аммо "Динамо" яхшироқ ўйнади ва ҳақли ғалабани қўлга киритди", - деди ёрдамчи мураббий.
Фикрлар