Булар ҳайдасанг ҳам кетмаяпти!

  • 24 Aug 13:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье ва спорт директори Луис Каммпуш клуб мутасаддиларининг таркибни тозалаш борасида суст ишлаётганидан норози бўлмоқда.

Tecno

Ёзги трансферлар мавсуми якунланишига бир неча кун муддат қолган бўлса-да, клуб мутасаддилари мураббийлар штабига керак бўлмай қолган бир гуруҳ ўйинчиларни жамоадан кетгаза олгани йўқ.

Ушбу рўйхатда Леандро Паредес, Андер Эррера, Идрисс Гейе, Кейлор Навас каби бир неча футболчилар бор.

Клубда ўйинчиларнинг келди-кетдисига португалиялик мутахассис Антеро Энрике масъул ҳисобланади. У ҳозирча бир ўйинчи – Тило Керерни “Вест Хэм”га трансфер қила олди холос.

Энрике 1 сентябрга қадар керакмас ўйинчиларнинг барчасидан қутилишга ваъда бераётган бўлса-да, клубдаги вазият мураккаблашиб бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!