Бунақа омадсизлик бўлмайди!

CHERY AUTO

"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Индзаги якунланган мавсумни совринларсиз якунламоқда.

Tecno

Мураббий жорий мавсумда аввалида Миланнинг "Интер" клуби билан Италия А Сериясини "Наполи"га, Италия кубогини "Болонья"га, Суперкубокни эса "Милан"га бой берди. Европа Чемпионлар лигаси финалига етиб борди. Бироқ якуний бахсда ПСЖ га йирик 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди. Финалдаги омадсизлик сабаб Индзаги Италия клубини тарк этишни истади ва Саудия Арабистонининг гранд клуби "Ал Ҳилол" билан шартнома имзолади.

Риёдликлар клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашишлари аниқ эди. Бу эса мутахассис учун мавсумни титул билан якунлаш учун охирги имконият бўларди. Бироқ унинг жамоаси мусобақани яхши бошлаган бўлса ҳам, чорак финалда Бразилиянинг "Флуминенсе" клубига 2:1 ҳисобида мағлуб бўлин турнир билан ҳайрлашди.

Индзагининг "Интер"и Чемпионлар лигаси ярим финалига етиб келган вақтда мутахассислар томонидан клубнинг ушбу мавсумда требль қайд этиши тахмин қилинётган эди. Бироқ бунинг акси бўлди ва якунда мавсум у учун энг омадсизларидан бири бўлиб якунланди.

Улуғбек Ҳошимов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!