Бунақаси АПЛ тарихида бўлмаган!

"Арсенал" кеча ўз мухлисларини ранжитди. Микель Артета шогирдлари АПЛнинг 31-туридан ўрин олган Лондон дербисида сафарда “Вест Хэм”га қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди, аммо якунда ғалаба қозона олмади. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Айтиш керакки, Премьер-лиганинг ўтган турида "Арсенал" сафарда "Ливерпуль" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида олдинда борган ва 2:2 ҳисобида дурангга имзо чеккан эди. Opta статистик портали маълумотларига кўра, "канонирлар" Премьер-лига тарихида биринчи марта кетма-кет икки ўйинда иккита гол фарқини қўлдан чиқарган илк жамоага айланишди.

Маълумот учун, "Арсенал" ушбу муваффақиятсизликларга қарамай, ҳамон АПЛ пешқадами бўлиб қолмоқда. Лондонликлар бир ўйин кўпроқ ўтказган ҳолда “Манчестер Сити”дан 4 очко олдинда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!