Бунақаси бўлмаган: "Бунёдкор-W" 3 карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Фотогалерея)
Кеча Олмалиқдаги АГМК ўйингоҳида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб ўтди. Унда ўтган мавсум чемпиони "Бунёдкор-W" вице-чемпион "Севинч"га қарши майдонга тушди.
Муросасиз ва кескин курашлар остида ўтган беллашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида кучлар тенг келди – 1:1. Натижада, ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат этилди ва “футбол лотереяси”да тошкентликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, қаторасига учинчи марта Суперкубокни ўзиники қилишди.
Қуйида мазкур ўйиндан олинган энг сара суратларни томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар