Бунақаси бўлмаган: “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” фанатлари клубга қарши бош кўтаради

  • 23 декабрь, 2024, 07:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед”нинг ашаддий мухлислари клубнинг айрим қарорларига норозилик билдириш мақсадида бирлашишга келишиб олди.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, мухлислар 5 январга белгиланган “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” учрашуви давомида норозилик намойишини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу баҳс “Энфилд” стадиони бўлади.

Мухлислар ўйин давомида “Садоқатимизни суиистеъмол қилишни тўхтатинг”, деган шиорни кўтаришни мўлжаллаяпти.

“Манчестер Юнайтед” яқинда клуб аъзолари учун стадионга кириш чипталари нархини 66 фунтгача кўтариш, болалар ва пенсионерларга белгиланган имтиёзларни бекор қилиш бўйича қарор қабул қилганди.

Фанатлар ана шу ўзгаришларга қарши бош кўтаришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!