Бунақаси футбол тарихида бўлмаган! Роналду 2,5 йилда қанча ишлаб топади?

Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клуби португалиялик футболчи Криштиану Роналду билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Агар сиз ҳали ҳам бу трансфердан ҳайратда бўлсангиз, мантиқни рақамлардан изланг. Ҳа, риёдликлар сафига ўтиш Роналдуни тарихдаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирди.

Фабрицио Романонинг ёзишича, Криштиану бонуслар билан бирга йилига 200 миллион евро ишлаб топади. Унинг асосий маоши 75 миллион евро этиб белгиланган. 

Форвард "Ал-Насср" билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Демак, "Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби Саудия Арабистонида 500 миллион евроа ишлаб олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!