Бунақаси камдан-кам бўлади: Президент Лукакуни афв этди
“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку Италия кубоги ярим финалида “Ювентус”га қарши биринчи ўйинда майдондан четлатилган эди. Голдан сўнг бельгиялик ҳужумчи "кекса синьора" мухлисларини имо-ишоралар билан жим бўлишга ундади. Бу унга нисбатан қилинган ирқчилик ҳақоратларига жавоб эди, аммо ҳакам барибир Лукакуни жазолади ва унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди, кейин эса қизил карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди.
Ушбу қарордан норози бўлган “нерадзуррилар” дарҳол иапелляция берди, бироқ у рад этилди ва дисквалификация ўз кучида қолди. Жамият эса бундай адолатсиз қарордан ғазабланди - "қандай қилиб фақат жабрланувчи айбдор бўлиши мумкин?" Натижада, Италия футбол федерацияси президенти Габриеле Гравина Лукакуни афв этди ва дисквалификацияни бекор қилди. Бу ҳақда журналист Даниэле Мари ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.
Гравинанинг фикрича, унинг ҳаракати ирқчиликка қарши курашда яхши сигнал бўлади. Шу тариқа Лукаку 26 апрель куни бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида "Интер"га ёрдам бера олади.
Фикрлар