Бунақаси Ўзбекистонда илк бор бўлади

CHERY AUTO

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Твернинг "Динамо" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур беллашув соат 19:30 да "Ҳумо-Арена" муз саройида старт олади.

Tecno

Ушбу учрашувга ташриф буюрувчи мухлисларни бир қатор сюрпризлар кутмоқда. Ўйин олдидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов томошабинларга хушкайфият улашиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, клуб ҳамкорлари томонидан совғалар, "Баста" гуруҳи концерт дастури учун чипталар, "Ҳумо" пиццаси учун бепул сертификатлар, шайбалар ўйналади.

Шунингдек, биринчи даврдан сўнг "Красная машина" брендининг тақдимот маросими бўлиб ўтади. Ваниҳоят учрашув якунланганидан сўнг мухлислар Ўзбекистонда илк бор майдонга ўзлари билан олиб келган юмшоқ ўйинчоқларни улоқтириш имконига эга бўлади. Мазкур ўйинчоқлар онкологик касалликдан азият чекувчи болалар даволанувчи шифохоналарга жўнатилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию