Бундан баттар бўлиши мумкин эди. Моуриньонинг кўзини ким кўкартирди?
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Германиянинг “Шальке-04” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида (3:0) кўзи остида кўкариш билан кўриниш бериб, журналистлар ва мухлислар эътиборини тортди.
Учрашувдан кейин португалиялик мутахассис бу ҳолат машғулот вақтида содир бўлганини тушунтирди.
- Машғулот пайтида юзимга тўп тегди. Агар кўзойнак тақмаганимда, эҳтимол, ҳеч нарса бўлмасди. Бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди, - деди Моуринью.
“Реал” мавсумолди тайёргарлигини Германиянинг «Шальке-04» клуби устидан 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан якунлади.
Учрашувда Килиан Мбаппе, Дин Хёйсен ва Карлос Эспи голларга муаллифлик қилди.
Бу “Реал” учун расмий мавсум бошланишидан олдинги сўнгги синов ўйини бўлди. Мадридликлар янги мавсумни 22 август куни “Эспаньол”га қарши баҳс билан бошлайди.

Фикрлар