Бундан роппа-роса 15 йил муқаддам Ибрагимович футбол тарихидаги энг чиройли голлардан бирини киритган эди (видео)

Бундан роппа-роса 15 йил муқаддам, аниқроғи 2004 йилнинг 22 август куни швециялик машҳур ҳужумчи Златан Ибрагимович “Аякс” сафида Голландия чемпионатининг “Бреда” (6:2) клубига қарши бўлиб ўтган ўйинда футбол тарихидаги энг чиройли голлардан бирига муаллифлик қилган эди.

Ўша учрашувда у жарима майдони яқинида шерикларидан тўпни қабул қилиб олиб ярим жамоани алдаган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол этган эди. Қуйида ушбу голни яна бир бор кўриб завқланамиз:

Маълумот учун, Ибрагимович "Аякс" сафида 2001-2004 йилларда тўп сурди ва 110та ўйинда майдонга тушиб, 48та гол ҳамда 15та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Кейинчалик у "Ювентус", "Интер", "Барселона", "Милан", ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" каби гранд жамоаларда ўйнади. У ҳозирда "Лос-Анджелес Гэлакси" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!