Бундай натижа "Машъал"да илк бор кузатилди!

“Мавсум-2020” ҳам старт олганидан хабарингиз бор. Суперлига дебютанти ҳисобланган Муборакнинг “Машъал” жамоаси эса дастлабки турда барчани ажаблантирди. Ўз олдига Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш ҳамда чемпионатимизда совринли ўринлар учун курашишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси эса илк турдаёқ дебютант томонидан “нокаут”га учратилганига нима дейсиз?

Тан олиш керакки, жуда кўпчилик Улуғбек Бақоев бошчилигидаги “Сўғдиёна”нинг илк турдаёқ 0:3 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олишларини кутмаганди. Шу сабабли ҳам “Машъал”нинг ушбу натижасини кичик сенсация сифатида қабул қилиш ҳам мумкин. Таркиб борасида иккала жамоа ўртасидаги фарқ ҳам катта эди. Аксарият мутахассислар эса мавсум бошланмасидан олдин совринли ўринлар учун курашадиган клублар қаторига албатта “Сўғдиёна”ни ҳам қўшиб бораётгандилар. Ўтган мавсумни ҳеч ким кутмаганда 4-ўрин билан тугатган Бақоев жамоасининг янги чемпионатда ҳам иштаҳаси “карнай” эди. Лекин улар илк турдаёқ ёш “машъал”чилар томонидан ўта жиддий қаршиликка дуч келишди. Натижада таркибида кўплаб маҳоратли ўйинчилари бор бўлган “Сўғдиёна” дебютант жамоа олдида ҳеч нима қила олмади. Муборакликлар эса илк турданоқ сиз-у, бизга сюрприз тақдим этишни бошлагандек, гўё.

машъал сугд2

Ўз навбатида “Машъал”нинг элитадаги мавсум стартларини қандай бошлаганига ҳам эътиборингизни қаратмоқчимиз. Шу ўринда савол туғилади, муборакликлар чемпионатнинг дастлабки ўйинида ҳеч рақиб дарвозасига учта гол урганми? Шу боис статистикани қараб чиқдик, эътиборлиси бу жамоа ўз дарвозасидан учта гол ўтказган бўлиши мумкин, аммо сира очилиш ўйинида учта гол урмаган экан. Демак, бу борада “Машъал” ўзига хос натижа қайд этди десак ҳам бўлаверади.

Шунингдек, улар “Сўғдиёна” билан бунгача ҳам икки марта илк турда тўқнаш келишган. Дастлаб 2009 йилги мавсумда Жиззахда ушбу жамоалар очилиш ўйинида қатнашишган ва унда 1:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонишганди. Иккинчи тўқнашув эса 2014 йилга тўғри келган. Бу сафар эса томонлар дурангга имзо чекишган – 1:1. Ниҳоят, уларнинг учинчи очилиш учрашувида “Машъал” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қолаверса, муборакликлар учун одатда илк турдаги ўйинлар у қадар муваффақиятли бошланмасди. Бу борада  улар шу кунгача фақат уч марта ютишган: 2005 йилда Навоийда “Қизилқум” устидан 1:0 ҳисобида устун келишган бўлса, кейинги сафар икки марта “Навбаҳор”ни енгган. Дастлаб “Машъал” ўз уйида наманганликларни ягона гол эвазига мағлуб этган. 2015 йилда эса Наманганда жавобсиз иккита гол эвазига ютишганди. Бу сафар эса “Машъал” биринчи бор илк турда жавобсиз учта гол урди ва мавсум стартларидаги тўртинчи ғалабасига эришди. Хўш, “Машъал” яна мана шундай ажабтовур натижаларини бардавом равишда давом эттира оладими?

машъал сугд3

“Машъал” миллий чемпионатларимизнинг стартларини қандай бошлаган?

1995 йил 1-тур “Нурафшон” – “Машъал” – 3:0

1996 йил 1-тур “Нурафшон” – “Машъал” – 1:0

2002 йил 1-тур “Самарқанд” – “Машъал” – 2:1

2003 йил 1-тур “Навбаҳор” – “Машъал” – 2:0

2004 йил 1-тур “Насаф” – “Машъал” – 2:1

2005 йил 1-тур “Қизилқум” – “Машъал” – 0:1

2006 йил 1-тур “Қизилқум” – “Машъал” – 1:1

2007 йил 1-тур “Машъал” – “Навбаҳор” – 1:0

2008 йил 1-тур “Қизилқум” – “Машъал” – 0:0

2009 йил 1-тур “Сўғдиёна” – “Машъал” – 1:0

2010 йил 1-тур “Навбаҳор” – “Машъал” – 0:0

2011 йил 1-тур “Машъал” – “Бунёдкор” – 0:2

2012 йил 1-тур “Бунёдкор” – “Машъал” – 1:0

2014 йил 1-тур “Сўғдиёна” – “Машъал” – 1:1

2015 йил 1-тур “Навбаҳор” – “Машъал” – 0:2

2016 йил 1-тур “Қизилқум” – “Машъал” – 3:2

2017 йил 1-тур “Машъал” – “Локомотив” – 0:1  

2020 йил 1-тур “Машъал” – “Сўғдиёна” – 3:0

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Begzod Saidov
03/03/2020 20:19
Mash'alga omad (surxon muhlisi)