Бундеслига. "Бавария" ишончли ғалабани қўлга киритиб, "Байер" билан фарқни бир очкогача қисқартирди
Бундеслига 19-туридан ўрин олган "Аугусбург" - "Бавария" ўйини бўлиб ўтди. Унда мюнхенликлар 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
Меҳмонлар сафида голларга Кейн, Дэвис ҳамда Павлович муаллифлик қилган бўлса, "Аугусбург" таркибида Демирович дублни расмийлаштирди.
Очколари сонини 47 тага етказиб олган мюнхенликлар Бундеслига турнир жадвалида "Байер"дан сўнг 2-ўринни банд этиб туриди.
Фикрлар