Бундеслига. Аутсайдерни енга олмаган "Вольфсбург" пешқадамликни қўлдан чиқарди
Бугун Германия Бундеслигасининг 9-турида “Вольфсбург” ўз майдонида мусобақа аутсайдерларидан бири ҳисобланган “Аугсбург”га қарши ўтказди.
Ўйин 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди. Эътиборлиси, “Вольфсбург” ушбу баҳсда ғалаба қозонганда пешқадамга айланиб олиши мумкин эди. Ҳозир “бўрилар” 17 очко билан 3-ўринда боришмоқда. Ҳисобида 7 очко бўлган “Аугсбург” эса 17-ўриндан жой олди.
Фикрлар